ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Россия темир йўллари мева-сабзавот маҳсулотларини...

Россия темир йўллари мева-сабзавот маҳсулотларини импорт ташиш учун нархларни пасайтирди

Россия темир йўллари 2019 йилгача Ўзбекистон ва Тожикистондан РФ темир йўлларининг рефрижератор ҳаракат составларида мева-сабзавот маҳсулотларини импорт ташиш тарифларига 50 % чегирмалар қўллайди. Бу ҳақда “Гудок” газетаси хабар қилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия темир йўллари 2013 йилдан юк ташишлар учун айрим ҳолларда тарифлар даражасини тартибга келтириш ҳуқуқини олган.
Бошқарма чиқарган қарорда айтилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Рохи охани Точикистон” ДУК тегишли бўлган рефрижератор ҳарақатдаги составларда Ўзбекистон ва Тожикистон республикаларидан РФ темир йўл орқали мева-сабзавот маҳсулотларини импорт ташиш учун амалдаги тарифларга 0,5 пасайтирувчи коэффициент ўрнатилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, коэффициент белгиланган тартибда кучга киради ва 2018 йил 31 декабргача амалда бўлади.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей