ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Рейтинг: Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда ўсиш су...

Рейтинг: Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда ўсиш суръати бўйича еттинчи ўринда

Focus Economics консалтинг компанияси жорий йилда мамлакатлар ялпи ички маҳсулоти ўсиши борасидаги ўз рейтингини тақдим этди. Ўзбекистон бу рўйхатда еттинчи ўринни эгаллаган.

Таҳлилчилар биринчи ўринга Туркманистон ялпи ички маҳсулоти ўсиш даражасини  (8,8 %) қўйишди. Кейинги ўринни Эфиопия эгаллаган (8,1 %). Учинчи ўринда эса Мьянма (7,9 %).

Компания прогнозларига кўра, жорий йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ўсиши 7,2 %ни ташкил этяпти. Хитой (6,5 %) ва Шри-Ланка (6,3 %) мамлакатлари рўйхатда охирги ўринни эгаллашган. Ҳаммаси бўлиб 15 та мамлакат прогнозлари тақдим этилган.

Бундай рўйхат, фақат ўсиш суръати юқорилаганлар учун тузилмаган. Тескари ўсиш жиҳатидан Венесуэла биринчи поғонани эгаллади. Иқтисодиётчиларнинг тахмин қилишларича, бу мамлакатда ялпи ички маҳсулот ўсиш суръати 2016 йилда минус 4,8 %ни кўрсатаяпти. Кейинги ўрин Бразилияга берилган, унинг кўрсаткичлари минус 2,6 %, учинчи бўлиш Эквадорнинг зиммасига тушган. Унинг кўрсаткичи ҳам минус 0,8 %.

Ўз навбатида, Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда 7,5 %га ўсиши мумкинлигини ҳам тахмин қилишаяптики. Чунки 2015 йилда мамлакатимиз уларнинг тахминларидан яхшироқ кўрсаткичга эришганди. Бу рақамлар банкнинг  «Глобал иқтисодий истиқболлар» деб номланган охирги ҳисоботида кўрсатилган.

Аслида ҳукуматнинг расмий рақамларига эътибор қаратган маъқул. Январь ойидаги ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида президентимиз Ислом Каримов ялпи ички маҳсулот ўсиш суръати бу йилда 7,8 % даражага кўтарилишини айтиб ўтди.

«Биз ўз олдимизга бу йил ялпи ички маҳсулот ўсишини 7,8 % даражага кўтаришни таъминлаш вазифасини қўйдик», – деди Ислом Каримов.

Шу сабабли, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 8,2 %га, қишлоқ хўжалигида 6,1 %, чакана товар айланмасида 14 % ва хизмат кўрсатишда 17,4 %га ошириш кутилаяпти.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей