ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Қамчиқ довони орқали туннель ковлаш ишлари якунлан...

Қамчиқ довони орқали туннель ковлаш ишлари якунланди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва China Railway Tunnel Group компанияси ҳамкорликда Қамчиқ довони орқали туннель ковлашнинг асосий ишларини якунлашди.

«Бугун Қамчиқ туннели қурилишида жуда катта тарихий воқеанинг гувоҳи бўлинди. Асосий туннелнинг иккала томонидан бурғилаш, ковлаш ишлари тугатилиб, туташтирилди», –деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

 Айни кунда эса пардозлаш ишлари давом этаяпти. Бугунги кунгача туннелнинг 85 %да пардозлаш ишлари бажарилди.

Туннель узунлиги 19,1 км, у Ангрен–Поп янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда, денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликда жойлашган. Қурилиши мураккаблиги бўйича жаҳонда биринчи саккизталикдан, узунлиги бўйича ўн учталикдан жой олган, МДҲ мамлакатларидаги ягона ноёб қурилиш иншооти ҳисобланади.

Янги йўлнинг умумий узунлиги 123,1 км ни ташкил этади. Туннель қурилиши Хитойнинг China Railway Tunnel Group Co. Ltd компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Хитойнинг «Эксимбанк»и туннел лойиҳаси ва қурилиши учун 350 миллион доллар ҳажмидаги кредит маблағларини ажратган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей