ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Қамчиқ довони орқали ўтадиган йўлни реконструкция ...

Қамчиқ довони орқали ўтадиган йўлни реконструкция қилишнинг биринчи босқичи якунланди

Испаниянинг “Корсан Корвиам Констракшн СА” компанияси Қамчиқ довони орқали ўтувчи “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлига цемент қопламасини ётқизиш ишларининг ярмини якунлади. Республика йўл жамғармаси вакили “Uzbekistan Today” ахборот агентлигига шу ҳақда маълум қилди.

– Бугунги кунда 58 километр узунликдаги йўлга цемент-бетон қопламасини ётқизиш ишлари давом этмоқда, – деди Республика йўл жамғармаси вакили, – Шуни айтиш мумкинки, ишлар 50 фоизга бажарилди.

 

Унинг айтишича, Фарғона водийсини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан бевосита боғлайдиган мазкур йўл ягона транспорт йўли ҳисобланади. Айни пайтда ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Йўлнинг бир томонидаги қоплама ётқизилганидан сўнг, йўлнинг иккинчи йўналиши бўйича ҳам ишлар секин-аста якунига етказилади. Акс ҳолда йўлни ёпишга ва автомобиль ҳаракатини тўхтатишга тўғри келади.

 

Шундай қилиб, Испания компанияси 58 километр узунликдаги йўлнинг бир томонидаги икки полосали йўлни қуришни ниҳоясига етказди. Энди йўлнинг қарама-қарши йўналишида қурилиш ишлари фаол олиб борилади.

 

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Республика йўл жамғармаси ҳамда испаниялик ҳамкорлар ўртасида Қамчиқ довони орқали ўтадиган 58 километр узунликдаги  (116-190 километр автомобиль йўли ўртасида) “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлини реконструкция қилиш бўйича шартнома имзоланган эди. Шартнома қиймати қарийб 130 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

 

“Тошкент-Ўш” автомобиль йўлини реконструкция қилиш доирасида жами 211 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ ўзлаштирилиши керак. Ушбу маблағнинг 167,2 миллион АҚШ доллари Осиё Тараққиёт банки томонидан ажратилган.
 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей