ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / «Продэкспо-2016» кўргазмасида ўзбек виноси яхши де...

«Продэкспо-2016» кўргазмасида ўзбек виноси яхши деб топилди

МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатларининг Москвадаги «Продэкспо–2016» маҳсулотларнинг йирик кўргазмасида ўзбек вино-коньяк, ликер-ароқ маҳсулотлари ва кўпикли виноси 49 та медаль олди, деб хабар беради «Ўзвинпромхолдинг» матбуот хизмати.

Стендлар миллий услубда ясатилди, холдинг компанияси муассасаси 100 дан ортиқ номдаги вино-коньяк, ликер-ароқ ва кўпикли вино маҳсулотларини кенг кўламда тақдим этди. 

Кўргазма стендлари ишлари давомида компаниялар қатор шартномаларни тузишди. Уларнинг якуний ҳолатига кўра, 4 миллион доллар ҳажмидаги экспорт, яъни вино ва мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришга келишилди.

Қўшимча равишда, анъанага кўра, 12 та холдинг компания «Продэкспо–2016» кўргазмасининг дегустация танловида қатнашишга қабул қилинди. Шунингдек, РФ қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Россельхознадзорнинг расмий танлови бўлган, ҳар йили ташкил этиладиган «Лучший продукт–2016» («Энг яхши маҳсулот–2016») халқаро кўргазмасида ҳам қатнашишди. 

Иккита танловда қатнашиш натижаларига кўра, ўзбек вино ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулоти яна бир бор юқори сифатли ва ажойиб таъмга эгалиги тасдиқланди, улар ҳақли равишда жами 49 та медални қўлга киритишди, шундан 23 таси олтин, 20 таси кумуш, 6 таси бронза. Қатор фахрий ёрлиқ ва дипломларга ҳам сазовор бўлишди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей