ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Пойтахтимизда кўзгазмалар мавсуми очилди

Пойтахтимизда кўзгазмалар мавсуми очилди

Бугун «Ўзэкспомарказ»да ITE Uzbekistan баҳорги кўргазмалар мавсуми очилди. Бир неча кун давомида UzBuild 17-қурилиш кўргазмаси, MebelExpo Uzbekistan мебель ва ёғочга ишлов бериш 13-кўргазмаси ва Aqua-Therm Tashkent иқлим ва сув таъминоти қурилмалари 5-кўргазмаси бирданига бўлиб ўтади.

Жорий йилда UzBuild жаҳоннинг 19 та мамлакатидан 140 та компаниялари стендларини бирлаштиради. Бундан ташқари, Германия, Италия ва БАА компанияларнинг миллий стендларни намойиш қилади. Статистик маълумотларга кўра, кўргазма қатнашчиларининг 75 %и — бу халқаро компаниялар. Дунё қурилиш саноатидаги кўрсаткичлар ўзбекистонлик ҳамкорлар билан муносабатларни ривожлантиришга қизиқиш юқорилигидан гувоҳлик беради. Аввалги йилдаги кўргазмага 13–14 минг одам ташриф буюрганди, ташкилотчилар бу йилги кўргазма янада каттароқ қизиқиш уйғотишига умид қилмоқдалар.

MebelExpo Uzbekistan кўргазмасида эса 15 та давлатдан 90 дан кўпроқ компания ўз маҳсулоти билан иштирок этади. Ташкилотчилар қайд этишича, охирги вақтларда ўзбекистонлик вакиллар сони ошиб бормоқда. Агар 2015 йилда қатнашчилар орасида маҳаллий бозоримиздан 17 компания иштирок этган бўлса, жорий мавсумда уларнинг сони 26 тагача ортди. 

Aqua-Therm Tashkent беш йилдан бери иштирокчиларнинг барқарор ўсишини кўрсатмоқда. Агар 2012 йилги биринчи экспозицияда 19 та стенд бўлган бўлса, бугунги кунда атнашчилар сони 55 та компанияга қадар ўсди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари