ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Пахтакорлар меҳнатига ҳақ далада тўланади

Пахтакорлар меҳнатига ҳақ далада тўланади

Қарорда хабар қилинишича, жойларда энг камида 100 кишидан иборат теримчилар отрядлари ташкил этилмоқда.

2017 йилги пахта хом ашёсини қўлда терганлик учун меҳнатга тўлов бўйича 1 кг га 450 сўм этиб белгиланган тариф ставкаси 1 октябрдан 500 сўмга оширилади. Бу Ўзбекистон ҳукуматининг 14 сентябрдаги 2017 йилги пахта хом ашё ҳосилини харид қилиш нархлари тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган. Ўтган йили тариф 285 сўмни ташкил этган эди.

Мамлакатнинг қатор ҳудудларида пахта териш машиналаридан фойдаланиш бошлангани ҳисобга олиниб, машина терими учун 1 тоннага 260 минг сўмлик тариф белгиланди.

Фермер хўжаликларига теримчиларга ҳар беш кунда, зарурат туғилганида эса ҳар куни топширилган пахта хом ашёси учун тўловларни амалга ошириб бориш тавсия қилинди.

Отрядлар раҳбарлари пахта терими даврида «Ўзпахтасаноат» компанияси пахта тозалаш ташкилотлари билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишга қабул қилинади. Отрядлар раҳбарларига иш ҳақини ўз вақтида тўлаш учун «Агробанк"ка 45 млрд сўм миқдорда кредитлар ажратиш топширилди.





  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей