ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкилотчилари бинол...

Пахта-тўқимачилик кластерлари ташкилотчилари бинолар ва ускуналар билан таъминланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сон қарори тасдиқланди.

Мамлакатимизда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши янги форматда амалга оширилмоқда. Тўқимачилик саноати корхоналари тўғридан-тўғри фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан пахта хом ашёсини етиштиришга буюртма қилишлари ва аванс беришлари мумкин. Барча босқичлар: пахта хом ашёсини етиштириш, унга дастлабки ишлов бериш, маҳсулотни пахта тозалаш корхоналарида кейинги қайта ишлаш ва тайёр тўқимачилик маҳсулоти чиқаришгача бўлган ишлаб чиқаришни интеграция қилишни назарда тутувчи ривожланишнинг кластер модели жорий этилмоқда.

Шу муносабат билан ваколатли органлар пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларини хатловдан ўтказиб, уларнинг ҳолатини баҳоладилар. Унинг натижалари бўйича 13 та пахта тозалаш корхонаси ва 68 та пахта тайёрлаш пунктининг бино ҳамда иншотларини пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларининг ташкилотчиларига 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотиш таклиф этилмоқда. Бунда улар ишлаб чиқаришни 2 йил давомида модернизациялашлари шарт.
Уларга бериладиган қувватлардан пахта хом ашёсини давал ва ижара асосида қайта ишлаш учун фойдаланилади. Хатлов ўтказилгунга қадар даврда пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситалари ташкилотчиларга ижарага берилади. Ижара ҳақи мол-мулк ва ер солиғи ҳамда амортизация ажратмалари ҳисобга олинган ҳолда, давлат мулки учун белгиланган энг кам ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей