ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Ўзпахтасаноат” гидравлик пресслар ишлаб чиқариш б...

“Ўзпахтасаноат” гидравлик пресслар ишлаб чиқариш бўйича заводни ишга туширмоқда

Ўзбекистонда пахтачилик саноати учун гидравлик пресслар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонани яратиш бўйича лойиҳа амалга оширилди.

Жорий йил 17 июнь куни собиқ трактор заводида маҳсулотни халқаро талабларга мувофиқ ҳолда боғлашга имкон берадиган гидравлик пресслар ишлаб чиқарувчи корхонанинг очилиши  бўлиб ўтади.

Мазкур лойиҳа Хитой пахтачилик уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилди, сармояларнинг умумий суммаси 3,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. “Ўзпахтасаноат” уюшмаси инвестицион лойиҳаларни жалб этиш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи Ринат Гуляев “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги мухбирига шу ҳақда маълум қилди.

“Ушбу завод йилига 20 та гидравлик пресс ишлаб чиқаради. Бу республикамиздаги пахта тозалаш заводларини босқичма-босқич қайта жиҳозлаш учун етарли бўлади. Заводларнинг ҳар бирида иккитадан пресс – бири тола учун, иккинчиси линт учун ишлатилади. Янги заводнинг маҳсулоти Украинанинг “Днепропресс” заводининг эскириб қолган ускуналарининг ўрнини босиши лозим. 2020 йилга қадар ҳар йили эски прессларни янгисига алмаштириш билан 10 та заводни қисман модернизациялаш кўзда тутилган”, -деди Р. Гуляев.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей