ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Ўзнефтмаҳсулот” АК республикамизда бензин таъмино...

“Ўзнефтмаҳсулот” АК республикамизда бензин таъминоти бўйича муаммо йўқлигини маълум қилди

 “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси раҳбарияти Тошкент шаҳрида ҳамда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги АЁҚШларда автобензинга бўлган навбат кўпайганига яна бир марта изоҳ берди.

Компания сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, компаниянинг мутасадди ходимлари тегишли назорат органлари билан ҳамкорликда вазиятни ўрганиб, уни бартараф этиш юзасидан барча чораларни амалга оширишмоқда.

«Республикамизнинг айрим ҳудудларидаги, шу жумладан, Тошкент шаҳридаги баъзи АЁҚШларда автобензинга бўлган навбат кўпайиб, аҳолига муайян даражада ноқулайлик туғдирмоқда ва эътирозларга сабаб бўлмоқда. Таҳлилларимизга кўра, бундай ҳолатга айрим шов-шув ишқибозларининг «Ёнилғи ишлаб чиқариш камайиб кетганлиги сабабли, автобензин тақчиллиги юзага келиб, унинг нархи ошар экан», деган уйдирмаларига ишонган баъзи ҳамюртларимизнинг автобензинни  мумкин қадар кўпроқ захира қилиб олишга ҳаракат қилаётганлиги ҳам сабаб бўлмоқда», — дея таъкидланади баёнотда.

“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг таъкидлашича, мамлакатимизда автобензин ва бошқа ЁММлар таъминоти бўйича муаммо йўқ, бўлмайди ҳам.

Хабар қилинишича, республикамизда жаҳон стандартларига жавоб берадиган барча ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари етарли миқдорда ишлаб чиқарилмоқда. Нефть хомашёси нафақат мамлакатимиз ички эҳтиёжини қондириш учун, балки муайян миқдордаги ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини экспорт қилиш учун ҳам етарли миқдорда қазиб чиқарилиб, қайта ишланмоқда.

“Ўзнефтмаҳсулот” АК ҳайдовчилардан автомобилига ёнилғи қуйиш жараёнида ён-атрофдаги истеъмолчилар, шунингдек, ёнилғи қуювчиларнинг нопок ҳаракатлари ҳамда ташмачилик ва чайқовчилик илинжида амалга оширилаётган хатти-ҳаракатларни сезгудек бўлса ўша жойдаги компания вакилларига, назорат органларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўздавнефтгазинспекция”нинг (268-04-50) ва компаниянинг (231-14-21) ишонч телефонларига маълум қилишини сўраган. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей