ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Ўзбекнефтгаз” геологик қидирув ишларини олиб бори...

“Ўзбекнефтгаз” геологик қидирув ишларини олиб бориш учун янги қўшма корхона тузади

“Ўзбекнефтгаз” янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун хорижий инвесторлар ўртасида тендер эълон қилди.

“Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси “Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геологик қидирув, шунингдек, Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳидаги конларда қазиш ишларини олиб бориш” инвестициявий лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, лойиҳа қўшма корхона тузиш орқали амалга оширилади. Бунинг учун хорижий инвестор танлов асосида танлаб олинади. “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси нефть-газ соҳасида замонавий иш услубларига эга бўлган ва сармоявий лойиҳани биргаликда амалга оширишга қизиқиш билдирган нефть-газ компанияларини танловда қатнашишга таклиф қилмоқда.

Бундай нефть-газ компаниялари ўзи ҳақидаги маълумотни илова қилган ҳолда иштирок учун расмий ариза бериши лозим. Улар билан белгиланган тартибда махфийлик ҳақида шартнома тузилади, сўнг тайёрланиш ва ўз таклифларини тақдим этиш учун тегишли ҳужжатлар берилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей