ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / «Ўзбекнефтгаз» энергия тежамкорлиги технологиялар...

«Ўзбекнефтгаз» энергия тежамкорлиги технологияларига $100 млн.га яқин маблағ йўналтиради

Ўзбекистонда  нефт газ соҳасида энергия  истеъмолини оптималлаштириш учун  қиймати $100 млн. атрофида бўлган 11 та лойиҳани  амалга  ошириш   режалаштирилди.  

«Энергия  ва ресурсларни тежаш  дастури  доирасида  умумий қиймати $100 млн.га яқин 11 та лойиҳани амалга  ошириш  режалаштирилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларни нефт газ соҳаси объектларида  амалга ошириб  100 млн. кВт·с электр энергияси, 100 минг Гкал иссиқлик энергиясини иқтисод  қилиб,  ўз  эҳтиёжларимиз учун қўшимча 4 млн. кВт электр энергия ишлаб чиқишимиз  мумкин», – деб  айтди «Ўзбекнефтгаз» миллий  холдинг  компанияси бошқаруви раиси  Шокир Файзуллаев.

Жумладан Янги Қоратепа, Тўртсари, Ширкент конларида, «Шўртан» компрессор станциясида мини электр станциялар ўрнатилади ва улар утилизация воситасида  5,9 млн. куб метр  чиқинди газдан  18 млн. кВт·с электр энергия ишлаб чиқариш имконини беради. Сардоб  конидаги чиқинди нефть газида ишловчи мини электр станциялар қўлланадиган яна бир лойиҳа($4,7 млн.) 4 МВт гача бўлган ҳажмда электр энергия ишлаб  чиқаради. иқтисод 17,5 млн. кВт·с электр энергияни ташкил  этади.  «Ўзбекнефтгазқазиболиш» АК объектларини электр энергия билан  таъминлаш учун фотоэлектр панелларни  ўрнатиш  ($10 млн.) 7,3 минг. кВт·с.га яқин электр энергияни тежаб қолиш имкониятини яратади. . 

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 5 май куни   «2015-2019 йилларда  иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда  энергия сарфини қисқартириш,  энергия тежамкорлиги технологиялари ва тизимларини тадбиқ этиш чоралари бўйича Дастур тўғрисида»ги  қарорни имзолади. Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистонда 2030 йилга  бориб электр  энергия истеъмоли ҳозирги пайтга  қараганда тахминан икки баравар  ошиб, 105 миллиард кВт·с. дан  юқори бўлиши  кутилмоқда. Фақат ўтган йили мамлакатда  55 млрд. кВт·с электр энергия (ўсиш 2,3%) ва 8,2 млн. Гкал иссиклик  энергияси  ишлаб чиқарилган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей