ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг...

Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Тадбирда икки мамлакатнинг иқтисодиёт, банк-молия, савдо-саноат, сармоя, божхона, транспорт ва транспорт коммуникациялари, авиаташув, электротехника, машинасозлик, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича вазирлик ва идоралари, фирма ва компаниялари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия ҳамраиси Рустам Азимов мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар бунда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар 1996 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида эркин савдога оид битим асосида изчил ривожланмоқда. МДҲ доирасида имзоланган Эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартнома ҳам бу йўналишдаги ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилмоқда.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми ўсиб бораётир. 2014 йил якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 160 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Тадбирда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янги марраларга олиб чиқиш учун икки томон ҳам улкан имкониятларга эга экани қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш ва турини кенгайтириш, юкларни ташиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма корхоналарни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди. Мамлакатларимизда ўтказиладиган саноат кўргазмаларида Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлари иштирокини янада кенгайтириш ва фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

– Ўзбекистон Тожикистоннинг энг муҳим савдо-иқтисодий ҳамкорларидан, – деди Тожикистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия ҳамраиси Давлатали Саид. – Ўзбекистон – Тожикистон қўшма комиссияси мажлислари ўзаро савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришга, ҳамкорликнинг янги имкониятларини кашф этиш ва бизнес борасида тажриба алмашишга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон билан, фан ва техника, таълим, транспорт ва транспорт коммуникациялари, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз.

Музокарада икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари атрофлича таҳлил қилинди. Иқтисодиётнинг турли йўналишлари, жумладан, транспорт ва транспорт коммуникациялари, транзит, авиаташув каби соҳалардаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей