ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистонликлар ўз банк карточкаларидаги маблағни...

Ўзбекистонликлар ўз банк карточкаларидаги маблағни бошқа банк карточкаларига бепул ўтказишлари мумкин

1 мартдан ўзбекистонликлар ўз банк карточкаларидан бошқа банк мижозларининг карточкаларига бепул асосда пул ўтказишлари мумкин, деб хабар беради Республика Марказий банки матбуот хизмати.

«Буни оддий қилиб айтсак, А банкнинг мижози ўз пластик карточкасидаги пулларни Б банкнинг мижози бўлган шахс пластик карточкасига исталган ҳудудда ўтказиш  имконига эга бўлди. Ҳозирга қадар бу тарзда, яъни бир банкнинг мижози иккинчи бир банк мижозига пул ўтказиши техник сабабларга кўра амалга оширилмас эди», – дейди Марказий банкнинг Пул муомаласи департаменти директори ўринбосари Фахриддин Бобоев.

 

Бошқарувчининг маълумотларига кўра, бу каби қулайлик, шубҳасиз, нақд пулга бўлган талабни камайтириб, пул айланишининг тезлашишига шароит яратади.

 

Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда «сўм» пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари амал қилиши лозим бўлган тарифларнинг янги режасини ишлаб чиқди.

 

Жорий йилнинг 1 мартидан кучга кирадиган янги тариф режасига кўра, банклар томонидан жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларга ҳисобланадиган фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси (9 %) дан кам бўлмаган миқдорда белгиланди. Ҳозирга қадар пластик карточкадаги қолдиқ маблағлар тижорат банклари томонидан Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг йиллик 1 фоизи миқдорида капиталлаштирилар эди.

 

Шунингдек, янги тарифлар режасида тадбиркорлик субъектлари корпоратив пластик карточка эмиссия қилинганда банк хизмати ҳақи Марказий банк расмий курси бўйича 5 еврогача пасайтирилди. Илгари бу миқдор мижоз билан келишув асосида 20 еврогача этиб белгиланган эди. Янги тарифлардаги яна бир ўзгариш юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорнинг шикастланган ва йўқотилган корпоратив карточкалари билан боғлиқ. Яроқсиз ва йўқолган корпоратив карточкалар янгисига алмаштириб берилаётганда банк 10 еврогача (илгари 25 еврогача) хизмати ҳақи ундиради.



 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей