ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда тўққиз ойда хорижий инвестициялар ҳаж...

Ўзбекистонда тўққиз ойда хорижий инвестициялар ҳажми 11 фоизга ўсди

Жорий йилнинг тўққиз ойида ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажмининг 2,4 миллиард доллари ёки 21,1 фоизини хорижий инвестиция ва кредитлар (ўсиш 11 фоиз), жумладан, 1,8 миллиард долларини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ўсиш 7,4 фоиз) ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг тўққиз ойида ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажми 28,5 триллион сўмни ташкил қилди ва 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 9,9 фоиз ошди.

Иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 514 миллион доллардан ортиқ маблағи ўзлаштирилди. 

Капитал қўйилмалар таркибида нисбатан кўп улушни хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар ташкил қилди (30,5 фоиз) ва бу кўрсаткич 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 20,7 фоиз ўсди. Бу эса корхоналар 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури, шунингдек, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш ҳудудий дастурлари ижросига фаол жалб қилинаётганидан далолат беради. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей