ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда солиқ тўловчилар учун янги имкониятла...

Ўзбекистонда солиқ тўловчилар учун янги имкониятлар яратилмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк билан ҳамкорликда солиқ тўловчиларга яна бир енгиллик яратиш бўйича янги лойиҳани ишга тушириш борасида иш олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайти шу ҳақда маълум қилди.

Тез кунларда солиқ тўловчи юридик шахслар интернетдаги “Шахсий кабинет”лари орқали солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн шаклида тўлаш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу тизимдан солиқлар бўйича жорий тўловларни тўлашда ҳам фойдаланиш мумкин. Ушбу хизматдан фойдаланиш эса бепул ва 24 соат узлуксиз ишлайди.

Тизимнинг афзаллиги шундаки, солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботларини тайёрлаб, электрон шаклда жўнатганидан сўнг, ҳосил бўлган солиқ мажбурияти суммасини тўлашга ихтиёрий розилик бериши билан тўлов топшириқномаси автоматик равишда шаклланиб, солиқ тўловчининг ҳисоб-рақамига хизмат қилувчи тижорат банкига ҳимояланган алоқа каналлари орқали етказилади.

Агар ҳисоб-рақамда пул маблағлари етарли бўлса, шу заҳотиёқ тўлов амалга оширилиб, солиқ тўловчининг шахсий карточкасига қайд этилади ёки тўлов топшириқномаси иккинчи сонли картотекага олиниб, бу ҳақда тадбиркорлик субъектига электрон хабарнома юборилади.

Бугунги кунда ушбу тизим тест-синовларидан ўтказилмоқда ва жорий йилнинг июль ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей