ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда олтита шаҳарнинг бош режаси қайта кўр...

Ўзбекистонда олтита шаҳарнинг бош режаси қайта кўриб чиқилади

Ҳукумат Ўзбекистоннинг олтита йирик шаҳари — Нукус, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Наманганнинг бош режасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш учун топшириқ берди.

2016–2019 йиллар давомида юқорида санаб ўтилган шаҳарларнинг бош режасини ривожлантириш (тузатиш) ҳукумат қарори билан тасдиқланган. Унга кўра 2017 йилда Самарқанд ва Андижон шаҳарлари янги бош режага эга бўлади, 2018 йилда эса Бухоро ва Нукус, 2019 йилда Навоий ва Наманган шаҳарларининг бош режаси буткул қайта кўриб чиқилади. 

Дизайн ва тадқиқот ташкилотлари «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК ва «ToшкентбошпланЛИТИ»дир.

Прогноз ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ижтимоий-иқтисодий изланишлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Ижтимоий изланишлар институти социал инфраструктура хизматлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларнинг ривожланиши учун жавобгар бўлади. «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти ҳудудда саноат ривожланиши истиқболини мавжуд табиий ва минерал хомашё захиралари асосида белгилайди.

Ер захираларидан фойдаланиш ва фойдаланувчилар таркибини белгилаш «Ўздаверлойиҳа» илмий-лойиҳа институтига топширилди. Янги бош режалар ишлаб чиқиш ҳар беш йилда қайта кўрикдан ўтади, ҳар ўн йилда эса унга шаҳар қурилишининг замонавий талаблари ва ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларга биноан керакли ўзгаришлар киритилади.

2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инвестиция дастурининг параметрларини шакллантиришни таъминлаши, «Давархитекқурилиш»нинг ўртача ҳисоб-китоблари бўйича бу шаҳарлар бош режаси ўз вақтида ва сифатли тарзда ишлаб чиқилиши (тузатилиши)ни молиялаштириш учун зарур маблағ ажратиши керак бўлади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари