ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда нефть-газ соҳасида 18,5 миллиард АҚШ ...

Ўзбекистонда нефть-газ соҳасида 18,5 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳалар амалга оширилади

 Ўзбекистонда 2015−2019 йилларда нефть-газ соҳасида умумий қиймати 18,5 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 54 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси бошқарув раиси Шокир Файзуллаев “Oil & Gas Uzbekistan - 2015” халқаро кўргазмасида шу ҳақда маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан тасдиқланган дастурга 2015 -2019 йилларда нефть ва газ соҳасидаги ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича 54 та лойиҳани амалга ошириш киритилган. Шунингдек, унда “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси томонидан умумий қиймати 7,1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 39 та лойиҳани амалга ошириш ҳам назарда тутилган.

Шокир Файзуллаевнинг сўзларига кўра, юқоридаги режаларни амалга ошириш натижасида 8,5 миллиард кубометр газ, 71 минг тонна нефт, 161 минг тонна газоконденсат, 750 минг тонна полиэтилен, 500 минг тонна полипропилен, 100 минг тонна полистирол ва кўплаб бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей