ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда муомаладаги акциялар миқдорининг кес...

Ўзбекистонда муомаладаги акциялар миқдорининг кескин кўтарилиши кузатилмоқда

АЖнинг оддий  ва  имтиёзли акцияларининг  умумий  миқдори  бугун 2 трлн.донадан ошиб  кетди ва номинал  баҳоси бўйича 12,87 трлн. сўмни  ташкил  этмоқда.

Йил  бошида  уларнинг  миқдори   965,2 млрд. донага етди,  2014 йилнинг 1  май  ҳолатига кўра эса  бор-йўғи 10,4 млрд. донадан  иборат  бўлган, деб  маълум  қилди  Қимматли  қоғозлар  бозорини  ривожлантириш  ва мувофиқаштириш  маркази.

Экспертларнинг  фикрича, акциялар  сонининг кескин ўсишига асосий сабаб 2014 йилда  қабул  қилинган янги таҳрирдаги  “Акциядорлик   жамиятлари ва акциядорлар  ҳуқуқлари ҳимояси тўғрисида”ги қонун ҳисобланади. Қонуннинг 23-моддасига  мувофиқ   акцияларнинг номинал  баҳоси 5000 сўмдан ортиқ  бўлмаслиги керак.1996 йилдан  2014 йилнинг  май ойигача амал қилган  аввалги таҳрирдаги  Қонуннинг 25-моддасида  акцияларнинг  номинал  баҳоси 100 сўмдан   кам бўлмаслиги  кераклиги  кўрсатилган эди.  Илгари  кўп  АЖда акцияларнинг номинал нарҳи  бир акция ҳисобига юзлаб  миллион  сўмгача  етган, бу эса акцияларнинг  ташкил этилган савдолардаги муомаласини қийинлаштириб,  уларни   сотиб  олувчилар  доирасини торайтирар эди.

Сўнгги  йилларда  АЖнинг  низом  сармоялари  гарчи сарф-ҳаражатлар  низом  капиталининг ошиши  билан  бир хил ҳажмда бўлишига  қарамай, қўшимча  акциялар чиқариш ҳисобига  эмас, балки аксарият ҳолларда  акцияларнинг  номинал баҳоси ошиши ҳисобига  ўсди.  

Акцияларнинг номинал баҳосининг  максимал  ўлчамига  чеклов  қўйилиши акциядорларга кўпроқ акция  олиш имконини берди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари