ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда мева ва сабзавотларни автотранспорт о...

Ўзбекистонда мева ва сабзавотларни автотранспорт орқали экспорт қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистон ҳукумати шу йилнинг 1 июлига қадар автотранспорт воситаларида мева ва сабзавотлар — картошка, полиз маҳсулотлари ва узум экспортига рухсат бериш муддатини узайтирди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, картошка, полиз экинлари ва узум маҳсулотлари экспортини амалга ошириш учун рухсат берилиш муддати 2016 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди.

Мева ва сабзавотлар экспортини амалга ошириш учун фақат юридик шахсларга рухсат этилади. Бунинг учун юридик шахс экспорт қилиш ҳуқуқига тегишли ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлиши лозим (2016 йил 4 январда ташкил этилган).

 

Аввалги рухсат бериш муддати 2016 йилнинг 1 январига қадар амал қилди. 1 июлдан сўнг эса мамлакатдан қишлоқ хўжалик экинларини экспорт қилишга фақат темирйўл ва ҳаво транспоти орқали рухсат берилади. Экспортни чеклаш қарори божхона процедуралари ошкорлиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрабандасининг олдини олиш масалаларини тартибга солиш мақсадида қабул қилинган.

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей