ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда тадбиркорлар учун давлат хизматлари...

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун давлат хизматлари кўрсатишнинг марказлашган тизими яратилмоқда

2016 йилнинг биринчи январидан кечикмай  бутун мамлакат  бўйлаб  тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи “ягона ойна” марказларининг   марказлаштирилган  тизими фаолият  олиб боради.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизмати кўрсатишга  қаратилган ягона марказлар шаҳар  ва туман ҳокимликлари қошидаги  тадбиркорлик субъектларини  рўйҳатга  олиш  инспекциялари негизида  ташкил этилади. Тегишли  вазирликлар 2015 йилнинг 1 июлигача  турли муассасалар қошидаги “ягона ойна”лар кўрсатаётган   давлат хизматларини  тўла инвентаризациядан  ўтказадилар ва уларни кейинчалик янги марказлар хизматлари тизимига интеграциялашувини таъминлайдилар, шунингдек,давлат хизматлари кўрсатилиши, шу жумладан лицензия олиш  ва руҳсат бериш  жараёнлари учун   тақдим  этиладиган ҳужжатлар  ва таъсис ҳужжатларининг умумий  шаклини  ишлаб  чиқадилар.

Шу ўринда республикада бошқа давлат ва хўжалик бошқармалари  томонидан  бевосита  тадбиркорлик субъектларидан уларга “ягона ойна”  марказлари кўрсатадиган  давлат хизматлари кўрсатиш учун ҳужжатлар қабул  қилишга  таъқиқ жорий этилади.    

Марказлар  тадбиркорлик субъектлари  давлат  рўйҳатидан ўтаётганда тўлайдиган пошлина ҳисобидан  молиялаштирилади. Бироқ бу маблағларнинг  барчаси  марказларнинг  моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва  ходимларни  рағбатлантиришга  йўналтирилиши  лозим бўлади.     

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари