ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда 2021 йилгача гидроэнергетикани ривожл...

Ўзбекистонда 2021 йилгача гидроэнергетикани ривожлантириш дастури қабул қилинди

Ўзбекистон  ҳукумати   умумий қиймати $889,4 млн. бўлган  2016-2020 йилларда мамлакат гидроэнергетикасини  ривожлантириш дастурини   тасдиқлади. 

Дастур  углеводород  заҳиралари  тежалишини таъминлаш  мақсадида  қабул қилинди. Бунга  республика   ёқилғи балансини чуқур диверсификациялаш воситасида эришилади.Шу билан бирга  гидроэнергетикани дунё амалиётининг илғор  ютуқларини ҳисобга олган ҳолда техник  ва технологик  қайта жиҳозлаш ва  янги  қувватларни  ташкил қилиш  ҳам углеводороддан оқилона фойдаланишнинг  муҳим омили  ҳисобланади.  

Дастурга  мувофиқ  Ўзбекистонда  яқин беш йил мобайнида  9 та янги гидроэлектрстанция (ГЭС) қурилади ва 15 таси  модернизация қилинади. Бу  йилига  5,25 млрд кВт.соатгача  қўшимча электр энергия ишлаб чиқариш  имконини  беради. Дастур $411,25 млн,  ҳажмидаги хорижий кредитлар, шунингдек,  Ўзбекистон томонининг   $478,2 млн.лик маблағлари ҳисобидан  молиялаштирилади. 

Хусусан, «Ўзбекэнерго»АЖ умумий лойиҳа қуввати 23,5 МВт бўлган  тўртта янги ГЭС  қуради. 11 та  ишлаб турган  ГЭСларда  йилига  қўшимча  3,57 млрд кВт.соат электр энергия  ишлаб чиқариш имконини  берадиган модернизация  ишлари олиб борилади.   

Мамлакатимиз  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  тизимида  қуввати 70,9 МВт бўлган  бешта кичик ГЭС қурилиши  режалаштирилмоқда.  Вазирлик учта ГЭСни модернизациялайди ва  уларнинг қувватини 465 МВтгача,  энергия  ишлаб  чиқаришини  1,406 млрд кВт.с.гача оширади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей