ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон ва Латвия транспорт бўйича ишчи гуруҳин...

Ўзбекистон ва Латвия транспорт бўйича ишчи гуруҳини ташкил қилади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Ўзбекистон — Латвия ҳукуматлараро комиссияси доирасида махсус ишчи гуруҳини ташкил қилиш масалалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Латвия Республикаси Алоқа вазирлиги давлат котиби ўринбосари Улдиз Рейманиснинг таъкидлашича, Латвия томонидан ишчи таркиб мавжуд. Ишчи гуруҳи доимий асосда ишлаб, транспорт коридорлари ва логистика, транзит самарадорлигини ошириш масалалари билан шуғулланади.

Икки мамлакат ўртасидаги транспорт соҳаси ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, 2014 йил якунлари бўйича ўзбек-латвия товар айланмаси 245 миллион доллардан зиёдни ташкил этди. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг маълумотларига қараганда, Латвия орқали Ўзбекистоннинг 15 минг тонна юклари ташилди. Бу эса 2013 йилдагига нисбатан 1,8 фоизга кўпдир.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей