ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон ва Финляндия халқаро стандартларига мос...

Ўзбекистон ва Финляндия халқаро стандартларига мос келувчи янги солиқ шаффофлиги битимига имзо чекишди

Ўзбекистон ва Финляндия иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳақидаги битимга ўзгартириш киритишди, деб хабар беради республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

2016 йилнинг 8 март куни Хельсинки шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг Финландияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Финландия Республикаси ўртасидаги иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги 1998 йил 9 апрелдаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ва Финландия Республикаси ташқи ишлар вазири Тимо Сойни имзоладилар.

Баённома билан Битимга солиқ шаффофлиги халқаро стандартларига мос келувчи янги ўзгртиришлар киритилгани таъкидланган.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари