ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон ва ЕИ инвестиция ва савдо кенгаши ҳарак...

Ўзбекистон ва ЕИ инвестиция ва савдо кенгаши ҳаракатга келади

2016 йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқи–Ўзбекистон инвестициялар ва савдо кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар берди ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк.

Штеркнинг сўзларига кўра, барча жиҳатларни уйғунлаштириш жараёнидан тахминан икки йил ўтди. Музокаралар давомида асосан шунга ўхшаш кенгашни ишга тушириш учун муайян тартибга солиш платформасини яратиш муҳокама қилинди. Иккинчидан, масалаларнинг аниқ шакли ўрганиб чиқилди.

«Буларнинг ҳаммаси икки томонлама музокаралар мавзуси бўлган баъзи масалалар бўйича келишувга эришишни етарлича чуқур ишлаб чиқишни талаб этди. Умуман олганда кўплаб масалалар бўйича аллақачон келишувга эришилган, шунинг учун биринчи ярим йилликда кенгашнинг биринчи йиғилишини чақиришни бошлашимиз мумкин», – дейди Штерк.

«Асосий ғоя шундаки, қўшма лойиҳалардан манфаатдор бўлган хусусий секторни жалб қилишдир», – деб таъкидлади у.  

Якунда, ЕИ делегацияси раҳбари таъкидлаганидек, томонлар кераксиз бюрократиядан холи бўлган максимал даражада соддалашган платформа яратиш керак деган фикрга келишди. Чунки соф амалий режада ишлаш ва бошқаришни амалга ошириш мақсадида шундай қилиниши лозим».

«Муайян муаммоли масалаларни муҳокама қилиш мумкин бўлган ғоянинг етарлича эгилувчан шаклини яратиш, Ўзбекистон бизнес муҳитини яхшилаш учун хизмат қилади ва ЕИ ҳамкорлари билан максимал прагматик тўсиқларни самарали бартараф этади», – деб қайд этиб ўтди у.

Шундай қилиб томонлар Ҳамкорлик кенгаши ва бошқалар каби «оғир» структуралар имкониятларни истисно қилган ҳолда кенгаш вазифаларини кўпайтиради деган хулосага келишди.

2014 йил якунларига кўра, ЕИ Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларининг учинчиси бўлди. ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 2014 йилда 1,8 миллиард еврони ташкил этди.

ЕИнинг Марказий Осиё ҳудудига ажратилган беғараз грант кўмакларининг умумий миқдори 2007–2013 йилларда 750 миллион еврони ташкил этди, 2014–2020 йилларда бўлса, 1 милллиард евродан кўп маблағни ташкил этиши кўзда тутилган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей