ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон Украина учун қўшимча божларни бекор қил...

Ўзбекистон Украина учун қўшимча божларни бекор қилди

Ўзбекистон Республикаси илгарироқ қабул қилинган Украинадан кириб келадиган товарларга қўшимча импорт божларини жорий этувчи ҳукумат қарорини муддатидан олдин бекор қилди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги.

2015 йилнинг февралида Украина барча турдаги импортга, қайси мамлакатдан кириб келишидан қатъи назар, 5–10 % миқдорида қўшимча ҳақ жорий этганди. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан кириб келувчи товарларга ҳам.

Ўшанда Ўзбекистон ҳукумати ҳам Украина билан муносабатларга жавоб чораларини киритган эди. 2015 йилнинг 1 июлидан ушбу мамлакатдан кириб келадиган импорт товарларга 12 ой муддатга қўшимча божлар киритилганди.

Хабар берилганидек, Украинада «Ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги импорт божларининг бекор қилиниши қонуни қабул қилиниши муносабати билан 2016 йил 1 январдан Украина ҳудудига олиб кирилаётган товарлар қўшимча импорт божлари бекор қилинди.

Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2015 йилнинг 11 ойи давомида 2014 йилнинг шу даврига нисбатан таққослаганда Украинадан Ўзбекистонга товар  экспорти 44,4 %га камайди ва 154,4 миллион долларни ташкил этди. Айни пайтда Ўзбекистондан Украинага товарлар импорти ҳам шу давр ичида 12,7 %га, яъни 57,3 миллион долларгача камайди.

Умуман, Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 2015 йилнинг 11 ойи давомида 2014 йилнинг январь-ноябрига қиёслаганда 38,3 %га, яъни  211,7 миллион долларгача пасайди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей