ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Ўзбекистон Туркманистоннинг юк ва йўловчи вагонлар...

Ўзбекистон Туркманистоннинг юк ва йўловчи вагонлари паркини тўлиқ таъмирлайди

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти Туркманистонда ҳаракатланаётган юк ва йўловчи вагонларни  босқичма-босқич равишда капитал таъмирламоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Даврон Деҳқонов “Uzbekistan Today” ахборот агентлигига шу ҳақда маълум қилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ва Туркманистон темир йўллари ўртасида Туркманистонга тегишли вагонларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича меморандум имзоланган.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти Туркманистондаги барча поездларнинг вагонларига хизмат кўрсатиши белгилаб олинган.

Унинг сўзларига кўра, вагонларнинг биринчи тўплами таъмирдан чиқарилиб, Туркманистонга етказиб  берилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей