ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон тўқимачилик саноати салоҳиятининг намой...

Ўзбекистон тўқимачилик саноати салоҳиятининг намойиши

Жорий йил 27-30 май кунлари Тошкентда "TextileExpo Uzbekistan-2015" Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ушбу кўргазма доирасида илк маротаба дунё мода саноати иштирок этади. Яъни 27-28 май кунлари “Мода ва дизайн-2015” Халқаро фестивали доирасида хорижий дизайнерлар ва экспертлар яратган дизайн ишлари намойиши кўзда тутилган.

Жумладан, Италия модасининг миллий палатаси вакиллари, Токио дизайн институти, Киото технология институти ҳамда Корея тўқимачилик ва мода институти вакиллари, шунингдек, Кореянинг “Youngone”  компанияси, Сингапур тўқимачилик ва мода федерацияси, Туркиянинг  “Koton” компанияси ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда.

 “TextileExpo Uzbekistan-2015” Халқаро кўргазмасида замонавий матоларни яратиш технологиялари, либосларни тикиш воситалари, хорижнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан фурнитуралари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг тайёр маҳсулотлари намойиш қилинади.

Бу йил ушбу кўргазмада мамлакатимиздан ташқари Беларуссия, Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Латвия, Литва, Польша, Туркия ҳамда Япония каби мамлакатлардан 70 дан зиёд компаниялар иштирок этади. Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, кўргазманинг 40 фоизини Ўзбекистоннинг компаниялари, 60 фоизини эса хорижий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари ва брендлари эгаллайди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей