ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / «Ўзбекистон темир йўллари» жорий йилдаги лойиҳалар...

«Ўзбекистон темир йўллари» жорий йилдаги лойиҳалар учун 800 миллион доллардан кўпроқ маблағ йўналтиради

2016 йилдаги Инвестиция дастурига мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» 800 млн доллардан ортиқ қийматга эга бўлган 28 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ОАЖ бошқарув раисининг ўринбосари Равшан Икромов хабар берди.

Бу пул маблағлари «Ангрен-Поп» темир йўли қурилишини якунлашга, «Самарқанд-Бухоро» юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган темир йўлини электрлаштиришга, «Навоий-Конимех-Мискин» янги темирйўл линияси қурилиши, «Қарши-Термез» темир йўл линиясини электрлаштириш, шунингдек, янги йўловчи электропоездлари сотиб олиш ва бошқа лойиҳаларга сарфланади.

Маълумот эгасининг сўзларига кўра, бугунги кунда локомотив парки 50 %га янгиланган. Охирги 10–15 йилда мамлакатимизда 1200 км темир йўллар барпо этилган, 3800 км пўлат йўллар модернизация қилиниб, қайта ишга туширилган, 1100 км темир йўл электрлаштирилган. Бу кенг-кўламли ишлар натижасида республика темир йўлининг умумий узунлиги ҳозирда 6500 км ни ташкил этади.

Ўтган йилда темирйўл станциялари орқали 67,7 млн тонна юк ташилиб, 20 млн дан ортиқ йўловчилар ўз манзилларига етказилган.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей