ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Ўзбекистон темир йўллари” Хитойдан 11 та электр п...

“Ўзбекистон темир йўллари” Хитойдан 11 та электр поездларини харид қилади

Ўзбекистон темир йўллариДавлат акциядорлик темир йўл компанияси Хитойнинг “CNTIC-CNRDLRC” компаниясидан замонавий электр поездларини сотиб олиш бўйича лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга оширишни бошлади.

Компаниянинг бош муҳандис-менеджери Шерзод Исматуллаевнинг маълум қилишича, “O’ZEL” русумидаги 11 та электр поездларини сотиб олиш учун шартнома имзоланган. Уларнинг биринчи партияси жорий йилнинг охирида олиб келинади.

 “O’ZEL” русумидаги электр поездлари бугунги кунда дунёдаги электр поездларидан сезиларли даражада фарқ қилади. Улар ўзбекистонлик темир йўлчилар томонидан тақдим этилган техника талабларига мувофиқ, Япониянинг “Toshiba” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Умуман олганда, 2020 йил охирига қадар “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси 32 та замонавий электр поездларини харид қилишни режалаштирмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари