ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон солиқ юки рейтингида 115-ўринни эгаллад...

Ўзбекистон солиқ юки рейтингида 115-ўринни эгаллади

Ўзбекистон “Total Tax Rate” – бизнесдаги солиқ юки бўйича рейтингда 189 мамлакат орасидан 115 ўринни эгаллади. Мазкур рейтинг Жаҳон банки ва “PricewaterhouseCoopers” аудиторлик компанияси билан ҳамкорликда тузилган.

“Total Tax Rate”  рейтинги тузилишида солиқ тўловчилар ҳажми, солиқларни тўлаш муддатлари ва солиқ имтиёзлари ҳисобга олинади.

Ўзбекистонда бизнесдаги солиқ юки ҳажми 41,1 фоизга тенг бўлган. Дунё мамлакатларининг ўртача даражаси - 40,8 фоизни ташкил қилган.

Рейтингда Қозоғистон 18, Озарбайжон 34, Грузия 40, Арманистон 41, Россия 47,  Беларуссия 63, Украина 107, Қирғизистон 138, Тожикистон 172- ўринда қайд этилган.

Ушбу рейтингда Қатар (13,3 фоиз) ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари (15,9 фоиз) биринчи ўринни эгаллашган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей