ru en ўз
1 USD = 4042.47  
1 EUR = 4613.28  
1 RUB = 67.51  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон Россияга тўқимачилик маҳсулотлари экспо...

Ўзбекистон Россияга тўқимачилик маҳсулотлари экспортини икки баробарга оширади

Ўзбекистон тўқимачилик саноати Россия бозорига маҳсулотлар етказиб берилишини икки баробарга оширишни ҳамда нархлар тушишидан кўрилган зарарни қоплашни режалаштирмоқда. “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятининг вакили “Uzbekistan Today” ахборот агентлигига шу ҳақда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, компания Россия бозорига экспорт ҳажмини пасайтирмади, аммо бугунги кундаги молиявий муаммолар сабабли пул ифодасидаги ҳажмлар камайган.

Мустақиллик йилларида маҳсулот экспорти кўрсатгичи 120 марта ўсиб, 2014 йил якунларига кўра, 1 миллиард АҚШ доллари даражасига етди. Ҳолбуки, 1991 йилда ушбу кўрсаткич 7 миллион доллар эди, холос. Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган енгил саноат маҳсулотлари дунёнинг 50 мамлакатига экспорт қилинмоқда.

Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятининг хабар беришича, тикувчилик буюмлари 2020 йилга бориб, 3,2 мартага, трикотаж маҳсулотлари 2,1  мартага, хом ипак ишлаб чиқариш ҳажми эса 2,1 мартага кўпаяди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари