ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон Республикаси Марказий банки баёнот берд...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки баёнот берди

Россия Федерацияси оммавий ахборот воситаларида, жумладан, “Россия-24” телеканалида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жисмоний ва юридик шахслар учун валюта операцияларини тўхтатиб қўйганлиги ҳақида тарқатаётган хабарлари муносабати билан шуни маълум қиладики, ушбу хабарлар ўйдирма ва ғирт бўҳтон бўлиб, валюта операцияларига ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган.

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жорий халқаро операциялар ва у билан боғлиқ хорижий валютани сотиб олиш ёки сотиш операциялари чекловларсиз амалга оширилади.

Шу йил апрель-май ойларида ташриф буюрган Халқаро валюта жамғармасининг миссияси Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий мавқеи мустаҳкамлиги, жорий халқаро операциялар ҳисоб-китоби бўйича профицитга эгалиги, олтин-валюта заҳиралари даражаси етарлилиги, давлат қарзи даражаси пастлиги ва банк тизимининг барқарорлигини тасдиқладики, бу Ўзбекистонда валюта чекловларини киритишга ҳеч қандай асос йўқлигини исботлайди. Айни пайтда 1 АҚШ долларининг расмий алмашув курси юқорида номи келтирилган Россия телеканали баён этганидек 5000 сўм эмас, балки 2527 сўмдир.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу баёнотни расмий раддия сифатида Россиянинг тегишли оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини талаб қилади”, – дейилади мазкур баёнотда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей