ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда қадоқлашнинг янги усули ўзлаштирилади

Ўзбекистонда қадоқлашнинг янги усули ўзлаштирилади

Жорий йилда Тошкент вилоятида биринчи марта пахтани қадоқлаш учун полиэтилентерафтолат тасмалар ва полиэтиленли юмшоқ контейнерларни ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилади.

Янги корхона маҳсулотларни собиқ “Мустақил Ўзбекистоннинг 5 йиллиги номли Янгийўл пахта тозалаш заводи”да  “Nantong Yufeng Plastic Packing Co., Ltd” (ХХР) компаниясининг технологияси бўйича ишлаб чиқаради.

“Ўзпахтасаноат” уюшмаси инвестицион лойиҳаларни жалб этиш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи Ринат Гуляев “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги мухбирига маълум қилишича, ушбу корхонага жалб қилинган инвестициянинг умумий ҳажми 7 миллион АҚШ долларини  ташкил этади.

“2015 йилда ушбу завод базасида умумий қиймати 3 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган полиэтилентерафтолат тасмаларини ишлаб чиқариш бўйича тўртта линия, полиэтиленли юмшоқ контейнерларни ишлаб чиқариш бўйича олтита линия ўрнатилади”, – деди Р. Гуляев.

2016 йилда 4 миллион долларга маҳсулотни қайта ишлаш бўйича линияни ўрнатиш режалаштирилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей