ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон пахта хомашёсини етиштиришни камайтирад...

Ўзбекистон пахта хомашёсини етиштиришни камайтиради

Ўзбекистон 2020 йилнинг охиригача пахта хомашёси етиштиришни 3,35 миллион тоннадан то 3 миллион тоннага қадар сезиларли даражада камайтиради, деб маълум қилди Президент Ислом Каримов, жума кунги Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида.

«Гап 2020 йилгача пахта хомашёси ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич 3 миллион 350 минг тоннадан 3 миллион тоннагача қисқартириш ва давлат харидларини камйтириш ҳақида кетаяпти », – деди Ислом Каримов.

Президентимизнинг сўзларига кўра, қисқартирилишига қарамай, ишлаб чиқарилган пахта хомашёси ҳажми мамлакатимиздаги тўқимачилик ва енгил саноат соҳасининг хомашёга бўлган талабини тўла қондиради, шунингдек, дунё бозоридаги пахта толаси етказиб берувчи ва ишлаб чиқарувчи сифатидаги мустаҳкам ўрнини сақлаб қолади.

Бундай қарор учун охирги йилларда пахта толасига талаб камайиб, дунё бозорида унинг нархи тушиб кетиши маълум даражада асос бўлди, дея таъкидлади юртбошимиз.

«Пахтадан бўшаган экин майдонлари ўрнида биринчи навбатда сабзавотлар, жумладан, картошка, ем-хашак экинлари, мой ажратиб олинадиган ўсимликлар, боғлар ва узумзорлар барпо этилади», – деди у.

Шу билан бирга озиқ-овқат экинлари экспорти ҳажми ҳам сезиларли даражада ортади.

2020 йилган бориб ғалла ва дон ишлаб чиқаришни 8,5 миллион тоннадан 16,4 %га ошириш, картошкани 35 %, бошқа сабзавотларни 30 %га, мевалар ва узумни 21,5 %га, гўшт ҳажмини 26,2 %га, сутни 47,3 %га, тухумни 74,5 %га кўтариш, балиқ маҳсулотларини 2,5 баробар кўп ишлаб чиқариш режалаштирилган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей