ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида юқор...

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида юқори кўтарилди

Дунё  озиқ-овқат  хавфсизлиги  рейтингида (Global Food Security Index 2015) Ўзбекистон  109 та мамлакат  орасида 64-ўринга  кўтарилди ва  ўтган йилдагига  нисбатан бирйўла  9 та поғона юқорилади.

Мамлакатимиз  якуний индексда 53,6 балл олиб 64-ўринни эгаллади. Рейтинг етакчиси – АҚШ, оҳирги ўринда  эса Бурунди мамлакати. Марказий Осиёдаги бошқа  мамлакатлар  орасида  индексда Қозоғистон(56-ўрин) ва Тожикистон(88-ўрин)ҳам  жой олган. 

Озиқ-овқат  хавфсизлиги  даражаси  бўйича  биринчи  ўнталикка шунингдек, Сингапур, Ирландия, Австрия, Нидерландия, Швейцария, Канада, Германия, Австралия, Франция ва Норвегия ҳам  киритилди.

The Global Food Security Index – Американинг DuPontи ёрдамида Британиянинг The Economist Intelligence Unit (Британиянинг Economist журналининг таҳлилий бўлинмаси)  компанияси томонидан  эълон қилинадиган глобал  тадқиқот  ва рейтинг  ҳисобланади. 

Озиқ-овқат  хавфсизлиги индексини  тузишда  уч гуруҳдаги кўрсаткичлар таҳлил  этилади: маҳсулотларнинг  имкониятлилик  ва истеъмол  даражаси;  маҳсулотларнинг борлиги ва  етарлилиги; маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги.  Ҳисоб-китобларда  икки йиллик  даврда  халқаро ташкилотлар  ва миллий  институтлар  тақдим  этган  маълумотлардан  фойдаланилади. 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей