ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки бил...

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда 12 миллиард долларлик янги лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда

Ўзбекистон ҳукумати Осиё тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки гуруҳи биргаликда янги стратегик ҳамкорлик доирасида умумий қиймати 12 миллиард долларлик лойиҳаларни тайёрлашни якунламоқда. Халқаро инвестиция форумида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов шу ҳақда маълум қилди.

Ўзбекистон билан янги шериклик стратегияси 2016-2020 йилларга мўлжалланган. Унинг доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар рақобатбардошлиликни оширишга, саноатни модернизациялаш ва диверсификациялашга, хусусий мулкчилик ҳамда корпоратив бошқарувни ривожлантиришга ҳамда бошқа соҳаларни такомиллаштиришга қаратилган.

Халқаро молия корпорацияси иштирокидаги лойиҳаларнинг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ долларига етказилиши мўлжалланган.

Ўтган йилларда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 13 миллиард АҚШ долларига, Жаҳон банки билан эса 6 миллиард АҚШ долларига етди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей