ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон олиб кирилаётган тўқимачилик асбоб-уску...

Ўзбекистон олиб кирилаётган тўқимачилик асбоб-ускуналари устидан назоратни кучайтиради

Ўзбекистонга олиб кириладиган тўқимачилик асбоб-ускуналари замонавий технологик талаблар ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги экспертизадан ўтказилади. Республика ҳукумати тегишли қарорни имзолади.

Ҳужжат Тўқимачилик асбоб-ускуналарининг асосий турларини етказиб беришга шуртномаларни экспертизадан ўтказиш ва уларнинг замонавий технологик талабларга ва жаҳон нархлари даражасига мувофиқлиги юзасидан хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.

Ускуналарни сотиб олишнинг асосий мезонлари қуйидагича: янгилиги (экспертиза ўтказиш пайтида икки йилдан ортиқ эмас); унинг харидоргирлиги, энг аввало ташқи бозорларда; иш унумдорлиги, шунингдек, энергия самарадорлиги.

Шартномаларни экспертизадан ўтказиш ва хулоса беришни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги амалга оширади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей