ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон “MAN” компаниясининг Марказий Осиёдаги ...

Ўзбекистон “MAN” компаниясининг Марказий Осиёдаги экспорт хабига айланади

Германиянинг “MAN Truck & Bus” компанияси Марказий Осиё мамлакатлари бозорлари учун Ўзбекистонни экспорт пунктига айлантиришни мўлжалламоқда. Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестициявий форумда компаниянинг минтақавий раҳбари Ян Колмайер шу ҳақда маълум қилди.

“Бизнинг вазифамиз Ўзбекистонда барча қўшни мамлакатларга маҳсулот етказиб берадиган марказ яратишдир”, - деди Колмайер.

MAN компанияси Ўзбекистонни катта салоҳиятга эга бўлган стратегик шерик деб ҳисоблайди ва компания  Самарқанддаги заводда ўз маҳсулотлари линейкасини янада кенгайтириш ҳисобига умуман Марказий Осиёда ўз мавқени мустаҳкамлаб боради.

Колмайернинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бугунги кунда “MAN” маҳсулотлари сотиладиган ўнта етакчи мамлакат қаторидан жой олган. Самарқанд заводи айни кунда компания техникасини Тожикистон, Қирғизистон бозорларига экспорт қилмоқда. 2015 йилнинг сентябридан эса улар Қозоғистонга экспорт қилина бошланди.

Унинг айтишича, “MAN” компанияси Ўзбекистонда сайёҳлик автобусларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёр. Шунингдек, яқинда 2016 йилнинг февралидан эътиборан паст полли янги “MAN Lion`s CNG” шаҳар йўловчи автобусини серияли тарзда ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши маълум бўлди. Бу автобус “Bus Euro Test” танловида “2015 йил автобуси” деган унвонни қўлга киритган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей