ru en ўз
1 USD = 8066.96  
1 EUR = 9626.3  
1 RUB = 140.05  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон кенг кўламда мураккаб таркибли ўғит ишл...

Ўзбекистон кенг кўламда мураккаб таркибли ўғит ишлаб чиқаришни бошлайди

Ўзбекистон 2016 йилнинг январидан мамлакатда биринчи бор кенг кўламда мураккаб таркибли ўғит ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштираяпти, деб хабар берди Uzbekistan Todayга «Ўзкимёсаноат» вакили.

Буни амалга ошириш учун «Самарқандкимё»нинг Самарқанд корхонасида имконият яратилди. Маълумот манбасининг сўзларига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойи охирида лойиҳа доирасидаги барча қурилиш ва монтаж ишлари якунига етганди.

«Ҳозир ускуналарни созлаш ва ишга тушириш жараёни кетаяпти, умид қиламизки, январь ойи охирига қадар корхона тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди», – дейди у.

Ўзбекистон дунёдаги кам сонли азот, фосфор ва калий ўғит турларининг учтасиниям ишлаб чиқарадиган мамлакатлар сафига қўшилади. Умумий қабул қилинган бу учлик коплекс аралашма ўғитлар (азот-фосфор-калий) кўп ҳолларда битта таркибда бўлса жуда самаралидир.

Лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион доллардан ошади, шундан 5 миллион доллари корхонанинг ўз маблағлари ҳисобига, қолган 15 миллион эса ташқи инвестиция ва кредитлардан келади.

Ишлаб чиқариш линиясида шундай ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Хитойнинг «Жанг Су» компанияси мутахассисларга ишонч билдирилди.

Корхона ишга туширилишининг биринчи йилида 100 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштираяпти. Унинг лойиҳавий қуввати йилига 240 минг тоннани ташкил этади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей