ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон иқтисодиётининг ўрганилмаган потенциалл...

Ўзбекистон иқтисодиётининг ўрганилмаган потенциаллари

Минерал-ҳом ашё базасини ривожлантириш кўламлари ва истиқболлари тўғрисида Uzbekistan Today ўқувчиларига Ўзбекистон Давлат Геология қўмитасининг бош геология бошқармаси бошлиғи Азимжон Холиқов ҳикоя қилади.

Ўзбекистон кўп йўналишлар бўйича жаҳон хом ашё бозорида ўз позициясини ишончли эгаллаб турибди. Республика ер остида турли фойдали қазилмаларнинг катта миқдори жамланган бўлиб, улардан фойдаланиш давлат иқтисодий ривожига хизмат қилади.

– Давлат балансига кўра, мамлакат ҳудудида 1764 та кон очилган. Сўнгги йилларда Геология қўмитаси ўрганилаётган фойдали қазилмалар турларини анча оширди. Агар 2010 йили атиги учта олтин-уран ер ости рудалари бўлса, бугун биз фойдали қазилмаларнинг 15 та турини ўрганяпмиз. 2014 йили олтиннинг тасдиқланган заҳиралари бўйича Ўзбекистон дунёда 9- ўринни эгаллади, қазиб олиш бўйича 11- ўринда турибди.

Бугун мамлакатнинг олтин руда базаси асосини Қизилқум, Самарқанд ва Тошкент атрофидаги геология-иқтисодий ҳудудлар ташкил этади. Мустақиллик йилларида янги олтин руда конлари очилди, уларнинг ҳар бири заҳиралари ва прогноз ресурслари ўнлаб ва ундан ортиқ тонна олтиндан иборат.

Пистали ва Ўрталиқ конларида ишлашни бошлашга тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳукумат ҳузуридаги Фойдали қазилмалар заҳиралари давлат комиссиясида мазкур конлардаги заҳиралар тасдиқланди.

Уран заҳираси бўйича Ўзбекистон дунё етакчиларининг биринчи ўнталигига киради. Қазиб олиш бўйича эса 2014 йили 12-ўринни эгаллаган. Қазиб олиш ер остида ажратиб олишнинг самарали ва экологик тоза йўли билан амалга оширилаётгани аҳамиятли.. Уран минерал-хом ашё базасини яқин 6-7 йил мобайнида кенгайтириш мавжуд конларнинг атрофида ва чуқур горизонтларида, шунингдек, янги истиқболли майдонларда геологик-разведка ишлари ўтказиш билан боғлиқдир. Ҳозирги вақтда бу йўналишдаги ишлар Нурота, Арнасой,Тўртқўрғон истиқболли майдонларида олиб борилмоқда, дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳудудлардаги ресурслар ўнлаб тонналардан ошади.

Ўзбекистонда бир неча ўнлаб темир конлари аниқланган. Тебинбулоқ титан магнетит руда кони улар орасида энг йириги ҳисобланади, унинг прогноз ресурслари 3,5 млрд тоннадан ортиқни ташкил этади.Ҳозирги вақтда қидирув-разведка ишлари давом этмоқда ва дастлабки маълумотларга кўра, унинг заҳиралари ўртача 18,7% миқдордаги 800 млн. тоннадан иборат.

Республика ҳудудида иккита сланец ҳавзаси аниқланди – бу Сирдарё ва Амударё бўлиб, улар қўшни мамлакатларда (Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон) ҳам бор. Уларнинг заҳиралари 90 милллиард тоннадан ортиқни ташкил қилади, Ўзбекистон ҳиссасига 47 миллиард тонна тўғри келади. Биз ҳозир геология -разведка ишларини кенгайтиряпмиз. Ҳозирча иккита кон аниқланди. булар – Сангрутоғ ва Оқтовдир. Ёқилғи сланецлар нефть маҳсулотлари, шунингдек, қатор рангли металлар олиш учун қўшимча манба ҳисобланади..

Ҳозирги пайтда Оқтов, Арасой, Тўйчиқарашин ва Қизилча участкаларини ўрганиш бўйича ишлар давом этмоқда. Яқин йилларда ёқилғи сланецларни қайта ишловчи завод қурилиши режалаштирилмоқда, унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 7 миллион тоннадан иборат бўлади.

Республика шунингдек, нометалл фойдали қазилмаларнинг катта потенциалига ҳам эга, улар Ўзбекистон саноатида кенг фойдаланилмоқда.Бу гуруҳга фойдали қазилмаларнинг 70 дан ортиқ хили киради. 2014 йилдан техник кремний ишлаб чиқариш учун кварцга эга бўлган барча рудасимонларни қидириш ишлари бошланди. Шунингдек, ўта нозик ва узлуксиз минерал толалар ишлаб чиқариш учун базальт жинсларида иш олиб борилмоқда.

Умуман,Ўзбекистон ерости бойликлари конлари заҳиралари қиймати $8 трлн. ҳажмида баҳоланмоқда. Улардан $1,3 трлн.и мустақиллик йилларида аниқланган заҳиралар ҳиссасига тўғри келади. Бу эса геология-разведка ишлари жадал суръатларда олиб борилаётгани натижасидир.Мамлакат ер ости бойликлари ҳали фойдали қазилмаларнинг ўрганилмаган ва геология-разведка ишлари мажмуасини ва тажриба-технология тадқиқотларини талаб этувчи турларига ҳам эга.

Материал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижтимоий буюртмаси доирасида тайёрланди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей