ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон Хитой-Покистон иқтисодий йўлагига боғла...

Ўзбекистон Хитой-Покистон иқтисодий йўлагига боғланишга таклиф этилади

Ўзбекистоннинг Хитой-Покистон йўлагига боғланиш имкони олдимизда турган йилда Ўзбекистон-Покистон ҳукуматлараро комиссиясида муҳокама қилинади, деб хабар берди Покистон элчиси Риаз Ҳусайн Бухари Uzbekistan Today мухбирига.

«Биз Хитой-Покистон иқтисодий йўлагига Ўзбекистонни киритиш бўйича иш олиб бормоқдамиз», – деб маълум қилди у.

Элчининг сўзларига кўра, Покистон хитойлик ҳамкорлари билан кейинги уч йил ичида бажарилиши керак бўлган жуда талабчан лойиҳани амалга оширади. «Ўзбекистон билан бир қаторда, минтақадаги бошқа мамлакатлар ҳам йўлакка қўшилишини муҳокама қилаяпмиз», – деди элчи жаноблари.

Покистон ва Ўзбекистон жуда катта иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятига эга, аммо Афғонистондаги вазият уни амалга оширишга имкон бермаслигини тасдиқлади элчи Бухари.

 

Унинг сўзларига кўра, бундай алоқалар гуманитар ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик даражасини сезиларли равишда оширган бўлар эди.

 

Ўзбекистон учун Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги ўз маҳсулотларини экспорт қилиш доирасида муҳим фойда келтириши мумкин. Чуқур денгиз порти Карачи мамлакатимизга энг яқин порт ҳисобланади.

«Бизнинг иккита портимиз Карачи ва Гвадар Ўзбекистонга энг яқин портлар ҳисобланади. Вақт ва йўл харажатлари нуқтаи назаридан бу портлар орқали боғланиб бўлмайди. Умид қиламанки, Афғонистонда тинчлик барқарор топиб, бизнинг савдо алоқаларимиз яхшиланади», – деб қўшимча қилди Бухари жаноблари.

Бу йўлак транспорт ва логистика тизими қурилишини ўз ичига олади. Жумладан, темирйўл ва автомобиль йўллари, нефь ва газ қувурлари, шунингдек, йирик нефть  сақловчи ва энергия ишлаб чиқариш қувватни яратиш борасида ҳам. Бу лойиҳаларнинг барчасига Хитой 40 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари