ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / «Ўзбекистон ҳаво йўллари» яна битта Boeing Full-fl...

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» яна битта Boeing Full-flight симулятор олади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси навбатдаги Boeing Full-flight симуляторни шу йилнинг ўзида олиши мумкин, деб хабар беради Uzbekistan Today мухбирига Америка компаниясининг Марказий Осиё ва Европа давлатларида савдо бўйича минтақавий директори Сердар Гурз.

«Янги симулятор яқин орада Ўзбекистонда бўлади. Хуллас, жорий йилнинг ўзида. Мен бунга қанча вақт кетишини билмайман, балки уч-олти ой кетар», – дейди Гурз.

Ушбу тренажер иккита Boeing 757 ва Boeing 767 самолётларига учувчилар тайёрлашга хизмат қилади. Илгари Миллий авиакомпания бош директори Валерий Тян Uzbekistan Todayга компания ўзи учун яна битта тренажер сотиб олиш истаги борлигини хабар берганди. 

Ўшанда Валерий Тян тушунтирганидек, ягона қийинчилик шунда кўринадики, бундай тренажерлар ҳозирда ишлаб чиқарилмаяпти. Фирмаларнинг ихтиёридаги бир нечта симуляторни олиш мақсадида ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

«Шуни айтишни истардимки, буларнинг ҳаммаси шунчаки ҳал қилинмайди. Бу ерда учта фирманинг иши бир-бири билан боғлиқ. Бизнинг авиакомпаниямиз худди буюртмачи мақомида, Boeing ва CAE фирмаси эса тренажерлар ишлаб чиқарувчи мақомидадир. Буларни амалга оширишга етарлича вақт керак бўлади», – деди Тян.

У, шунингдек, бундай тренажерлар компаниянинг салоҳиятини янада кўтариб, учувчилар маҳоратини ошириш ва бехатар учишга ёрдам беришини таъкидлади.

Ўтган йилининг охирида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» янги Full-flight-симуляторини ишга туширди. У A320 самолёти учун Канаданинг CAE фирмасида ишлаб чиқарилган.

Бугунги кунгача авиакомпания ўқув-машғулот маркази Boeing –757/767, Airbus A320 ва Ил 114–100 ҳаво кемалари учун процедура тренажерлари билан жиҳозланган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей