ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Россияга учувчилар тайёр...

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Россияга учувчилар тайёрлашда ёрдам беради

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Россия авиакомпанияларига Ил 114-100 самолётлари учун учувчилар тайёрлашда кўмак беришга тайёр, деди авиакомпания директори Валерий Тян “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги мухбирига.

Россияда Чкалов номидаги Тошкент авиасозлик заводида ишлаб чиқилган Ил-114 самолётларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон авиакомпанияси ушбу турдаги самолётлардан фойдаланаётган ягона авиаташувчидир.

– Россиялик ҳамкорлар ушбу самолётларни ўзларида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни исташмоқда, - деди Валерий Тян. – Улар инфраструктура билан тўлиқ таъминланиб олгунларига қадар фақатгина бизга мурожаат қиладилар. 

Россиялик ҳамкорлар Ил-114 самолётини Нижний Новгород шаҳрининг “Сокол”авиация заводида ишлаб чиқаришни кўзда тутишган.

Ўзбекистонда ушбу самолёт учун учувчиларни тайёрлашда барча зарур база мавжуд. Милий авиакомпаниянинг ўқув-тренажёр маркази ушбу турдаги самолётлар учун дунёда ягона full-flight тренажёри билан жаҳозланган.

Айни пайтда “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” авиапаркида 7 та шундай самолёт бор. Улар маҳаллий йўналишларда парвоз қилади.

Ўзбекистон авиакомпанияси Ил-114 самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация қилиш бўйича катта тажрибага эга, чунки ушбу самолётлар Ўзбекистон ички йўналишларида 15 йилдан буён хизмат қилмоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистоннинг Ил-114-100 самолёти конструкциясига бир қатор ўзгаришлар киритилган. Самолёт “Rockwell Collins” компанияси авионикаси,  “Pratt&Whitney” двигателлари ҳамда “Hamilton Sundstrand” парраклари ва “Honeywell” фирмасининг қўшимча ускуналари билан жиҳозланган.  

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей