ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон ГМОдан фойдаланишни чеклайди

Ўзбекистон ГМОдан фойдаланишни чеклайди

Ўзбекистон генетик модификацияланган организмлар ГМО (изоҳ: ГМО маҳсулотлари бир турдаги организм генини иккинчи организм генига қўшиш орқали ёки маълум организмнинг бир генини ўчириб қўйиш натижасида ҳосил бўлади) сақловчи маҳсулотларнинг четдан кириб келиши ва истеъмолини чеклаш бўйича чора-тадбирларни кўриб чиқаяпти.

Ўзбекистон Республикаси «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун ҳужжатига тузатиш киритиш режалаштирилмоқда.

Унда болаларбоп озуқа маҳсулотларига генетик модификацияланган организмлар  (ГМО)дан фойдаланишни тақиқловчи тузатиш киритиш кўриб чиқилади. Ушбу тадбир «Соғлом она ва бола» Давлат дастури доирасида амалга оширилади.

Шунингдек, ГМО сақловчи озуқа маҳсулотларининг кириб келиши ва истеъмолини тақиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Шу йилнинг кузига қадар республика парламенти қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни кўриб чиқиши назарда тутилган.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей