ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон фармацевтика компаниялари экспорт бозор...

Ўзбекистон фармацевтика компаниялари экспорт бозоридаги йўқотишлардан жабр кўряпти

Ўзбекистон фармацевтика компаниялари инқироз ва валюта ўзгаришлари туфайли ўтган йилда асосий экспорт бозорларига маҳсулот етказиб бериш ҳажмини қисқартирди, деб хабар беради Uzbekistan Todayга «Ўзфармсаноат» компанияси вакили.

«Албатта, инқироз бизга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Асосан Қозоғистон ва Россияга экспортимиз ҳажми тушиб кетди», – дейди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, фақат катта экспорт бозори сифатида ҳисобланадиган Россиянинг ўзига экспорт ҳажми тахминан 30 %га камайди. Маҳаллий корхоналар иккита муҳим бозордаги ҳиссасини йўқотганига қарамай, тез орада бошқа янги давлатларга экспортни амалга ошириш имкони туғилади.

«Энди биз экспорт рўйхатга бошқа мамлакатларни киритиш устида ишлаяпмиз. Аммо ўйлашимча, инқироз тугамас экан, унинг таъсирини сезаверамиз», – деб қайд этиб ўтди компания вакили.

Янги мамлакатларга экспорт деярли 20 %га ўсиши керак. Ўтган йил якунига кўра у 11 миллион долларга етган.



 

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари