ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Ўзбекистон Энергетика архитектурасининг функционал...

Ўзбекистон Энергетика архитектурасининг функционаллик индексида 84-ўринни эгаллади

Ўзбекистон  Бутунжаҳон иқтисодий форуми томонидан эълон  қилинган (БИФ) Энергетика архитектураси функционаллик индексида(The Global Energy Architecture Performance Index Report 2016 – EAPI),  олти позицияни бой бериб, 84-ўринни эгаллади.

Ўтган тадқиқотда Ўзбекистоннинг энергия самарадорлиги дунёнинг 125 мамлакати ўртасида 78-ўринда, деб белгиланган  эди. EAPI  индекси рейтингидаги  пасайишга қарамай, мамлакатимиз бу борада  ўсиш тенденцияларига эга ва бу сафар у 0,55 бандни  ташкил қилди(2015 йилда 0,54 банд,2014 йили – 0,45).  

Швейцария рейтингда тўртинчи  бор биринчи ўринни, Норвегия – иккинчи.Швеция  учинчи  ўринни  эгаллади. Биринчи ўнликка, шунингдек,  Франция, Дания, Австрия, Испания, Колумбия, Янги Зеландия ва Уругвай ҳам киритилди.

Озарбайжон  МДҲ мамлакатлари  ўртасида етакчилик қилмоқда. Россия 16 позицияни йўқотди  ва 52-ўринда турибди. Арманистон 50 дан 56-ўринга тушиб кетди,  Грузия  эса 2 поғона юқори кўтарилди ва 46-ўринни  эгаллади.

Марказий Осиё мамлакатлари  ўртасида  Қозоғистон  57-ўринга жойлашди.Қирғизистон ва Туркманистон  мос  равишда 96 ва 118-ўриндан  жой олди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей