ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон цемент ишлаб чиқариш ҳажмини 6 миллион ...

Ўзбекистон цемент ишлаб чиқариш ҳажмини 6 миллион тоннага оширади

Ўзбекистон кейинги беш йил ичида цемент ишлаб чиқариш ҳажмини 6 миллион тоннагача оширишни режалаштирмоқда. Тошкентда “Цемент саноати ва бозори” деб номланган халқаро конференция чоғида «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Эркин Акромов шу ҳақда маълум қилди.

– Ҳукуматимиз томонидан 2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури қабул қилинган. У қуруқ усулда цемент ишлаб чиқаришга аста-секин ўтишни назарда тутади, - деди Э. Акромов.

Таъкидланишича, “Қизилқумцемент”, “Бекободцемент” ва “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятларида технологик линияларни модернизация қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида йилига 6 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга янги цемент заводларини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Айни пайтда республикамизда йилига 8,641 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга 8 цемент заводи фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг 10 ойида 6,62 миллион тонна цемент тайёрланган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей