ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Бизнес ва инновация / Ўзбекистон бюджети 2015 йилда ЯИМнинг 0,1% профици...

Ўзбекистон бюджети 2015 йилда ЯИМнинг 0,1% профицити билан бажарилди

2015 йил якунлари  бўйича  Ўзбекистон  давлат бюджети профицити  қарийб 2029 млрд сўмни ёки ЯИМнинг 0,1%ини  ташкил қилди, дейилади республика   Молия вазирлиги материалларида.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра,  ўтган йил бўйича   давлат бюджети  даромадлари  36,492 трлн сўмни ёки  ЯИМнинг  21,3% ини, ҳаражатлари – 36,29 трлн сўмни ёки ЯИМнинг 21,2% ини ташкил қилган.

 2016 йилда  миллий ЯИМ  7,8% ўсиши режалаштирилмоқда.Ўсиш саноат ишлаб чиқаришида 8,2% ва  қишлоқ хўжалигида  эса 6,1%   даражасида  бўлиши  кўзда  тутилган.  Капитал қўйилмалар ҳажмига  келганда, унинг ўсиши 9,6%ни  ташкил  этиши лозим.

2016 йилда  мамлакат давлат бюджети  дефицити ЯИМ ҳажмининг бир фоизи миқдорида(прогнозга кўра), ёки  пул кўринишида 2,2 трлн  сўм  бўлиши режалаштирилган. Бунда  давлат бюджетининг  даромад қисми ЯИМнинг 18,4%ини (40,5 трлн.сўм),ҳаражат қисми ЯИМнинг 19,4%ини(42,7 трлн сўм) ташкил  этади.  

2016 йилги солиқ  сиёсати концепциясига мувофиқ иқтисодиётда солиқ юкламаси  бу йил 19,1% даражасига  пасайиши  кўзда  тутилмоқда. Масалан,  хизмат кўрсатиш соҳасида ишловчи кичик корхоналар ва микрофирмалар томонидан   барча солиқлар ўрнига  тўланадиган ягона солиқ тўлови ставкаси 6 %дан  5%га камаяди.  Бу эса  мазкур корхоналарга  молиявий маблағларни 58,4 млрд. сўм  ҳажмида қолдириш имконини  беради. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей