ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўзбекистон банклари 2020 йилга қадар Базель станда...

Ўзбекистон банклари 2020 йилга қадар Базель стандартларига ўтади

Ўзбекистон тижорат банклари 2020 йилга қадар Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг (“Базель III” стандартлари) стандартлари ва тавсияларига ўтишни якунлайди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2015 йилнинг 6 май куни “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базаларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. У Базель III стандартларини татбиқ қилиш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутади.   

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига банк назорати бўйича Базель қўмитасининг стандарт ва тавсияларини 2015—2019 йилларда босқичма-босқич жорий этишни таъминлаш вазифаси юклатилди. Ушбу давр мобайнида хатарларни чамалаган ҳолда барча активлардан капитал консервация буферини 3 фоиз даражасида ҳисобга олган ҳолда регулятив капиталнинг етарлилик минимал коэффициенти 10 фоиздан 14,5 фоизгача, I даражали капиталнинг етарлилик минимал коэффициенти 5 фоиздан 11 фоизга оширилади.  

Шунингдек, Ўзбекистон банклари фаолиятига Банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан тавсия қилинадиган “Самарали корпоратив бошқарув тамойиллари”, жумладан, соғлом ва хавфсиз банк амалиёти, касбий ахлоқ стандартларини ўрнатиш, банклар фаолияти очиқ-ойдинлигини таъминлашни татбиқ қилиш ҳам режалаштирилмоқда.   

Мазкур қарорда айтилганидек, банклар фаолияти бўйича ахборотлар тақдим қилинишини янада ошириш, жумладан, банкларнинг веб-сайтларида ёки бошқа йўллар билан йиллик ва оралиқ молиявий ҳисоботларни банк сири тўғрисидаги қонунчиликка хилоф бўлмаган тартибда жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей